Валюта курслари 09/10/2025
$1 – 12072.03
UZS – 0.28%
€1 – 14016.83
UZS – -0.2%
₽1 – 148.01
UZS – 0.95%
Қидириш
Бухоро вилоятида электр токидан фойдаланиб ноқонуний балиқ овлаш ҳолати фош этилди

Бухоро вилоятида электр токидан фойдаланиб ноқонуний балиқ овлаш ҳолати фош этилди

Бухоро вилоятида электр токидан фойдаланиб ноқонуний балиқ овлаш ҳолати фош этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро вилояти экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси тезкор гуруҳи Ғиждувон туманидаги Шоркўл сув омборида экологик назорат бўйича рейд ўтказди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Текширув давомида икки нафар туман фуқароси электр токидан фойдаланган ҳолда ноқонуний балиқ овлагани аниқланди. Уларнинг қонунга хилоф ҳаракатлари натижасида 17 та сазан ва Қизил китобга киритилган камёб тур — бир дона туркистон усачи қўлга олинган.

Ҳисоб-китобларга кўра, ҳайвонот дунёсига етказилган зарар 107 миллион 532 минг сўмни ташкил этган.

Далилий ашё сифатида 18 та балиқ ва бир дона резина қайиқ мусодара қилинди. Мазкур ҳолат бўйича материаллар тегишли органларга топширилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун: аввалроқ шунга ўхшаш ноқонуний балиқ овлаш ҳолати Сирдарё дарёсида ҳам аниқланган эди. Ўшанда ҳайвонот дунёсига етказилган зарар 679 миллион 400 минг сўмни ташкил этган.

Экологик қонунбузарликларнинг олдини олиш бўйича рейд тадбирлари изчил давом этмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг