Валюта курслари 21/11/2025
$1 – 11914.67
UZS – 0.03%
€1 – 13735.23
UZS – -0.36%
₽1 – 148.27
UZS – 0.53%
Қидириш
Бухоро вилояти халқаро IТ ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

Бухоро вилояти халқаро IТ ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

Бухоро вилояти халқаро IТ ҳамкорлигини мустаҳкамламоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бухоро вилоят ҳокими Ботир Зарипов бошчилигидаги делегация АҚШнинг Техас штати Даллас шаҳрида Америка АТ саноатида фаолият юритаётган йирик компаниялар иштирокидаги бизнес форумга мезбонлик қилди. Форум инновацион стартаплар, стратегик ҳамкорлар билан тўғридан тўғри мулоқот ва музокаралар майдонини яратди.

Форумнинг илғор технологиялар марказига айланган Даллас шаҳри бизнес муҳитида ўтгани тадбирнинг аҳамиятини янада оширди.  

АҚШ АТ бозорининг нуфузли вакиллари билан кечган мулоқотда рақамли иқтисодиётни ривожлантириш ва ахборот технологияларини вилоятнинг барча соҳаларига олиб кириш борасидаги имкониятлар батафсил муҳокама қилинди.

Музокаралар давомида нафақат АТ хизматлар экспортини кенгайтириш, сунъий интелект технологияларини ижтимоий соҳаларга жорий этиш, саноат ва қишлоқ хўжалигида рақамли технологияларни жорий қилиш, транспорт логистикасини оптималлаштириш каби қатор ташаббуслар кўриб чиқилди. 

Форумнинг энг муҳим воқеаларидан бири Veritis Group компанияси билан олиб борилган музокаралар бўлди. Техасдаги илғор рақамли консалтинг марказларидан бири бўлган ушбу компания рақамли трансформация, булутли хизматлар, сунъий интелект, киберхавфсизлик, АТ аутсорсинг хизматлар йўналишларида АҚШда ўз нуфузига эга.

Учрашувда Veritis Group Buxoroda BPO – масофавий хизматлар марказларини очиш, рақамли бошқарув ва сунъий интеллектга асосланган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича имкониятларини тақдим этди.

Шунингдек, форумда Dallas ва Orlando шаҳарларида замонавий мобилитй ва деливерй хизматларини йўлга қўйган Берймо компанияси билан ҳам амалий ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди. 

Компания раҳбарлари Бухорода такси агрегаторлари, интеллектуал транспорт ечимлари, шунингдек, етказиб беришнинг замонавий шаклларини жорий қилиш борасида аниқ таклифлар берди.

Умуман, Далласдаги форумда 20 дан ортиқ компаниялар билан амалий ҳамкорлик масалалари юзасидан батафсил фикрлашилди. Улар орасида дастурий таъминот ишлаб чиқиш, Big Data, IoT, маълумотлар таҳлили, саноат, аграр технологиялар, таълим, киберхавфсизлик ва рақамли бошқарув билан шуғулланувчи компаниялар ҳам бор. Уларнинг барчаси Бухоро вилоятининг АТ салоҳияти, ёшлар базаси ва рақамлаштириш истиқболларига қизиқиш билдирди.

Тадбир америкалик тадбиркорлар учун вилоятимиз миқёсидаги рақамли трансформация дастурлари, IТ Park фаолияти, ёшлар таълими ва стартап экотизими ҳақида батафсил танишиш имкониятини берди. Учрашув давомида АҚШ компаниялари Бухорога BPО - масофавий хизматлар кўрсатиш (autsorsing) марказларини, ўқув лабораториялари ва инновасион майдонлар ташкил қилишга тайёрлигини билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг