Валюта курслари 16/06/2025
$1 – 12760.21
UZS – 0.43%
€1 – 14704.87
UZS – 0.0%
₽1 – 160.08
UZS – 0.55%
Қидириш
Ўзбекистон 13/06/2025 Бухоро вилояти ҳокими рухсатномасиз хусусий боғчани бузишга чақирди

Бухоро вилояти ҳокими рухсатномасиз хусусий боғчани бузишга чақирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов иштирокидаги видеолавҳа кенг тарқалмоқда. Унда ҳоким рухсатномасиз фаолият юритаётган хусусий болалар боғчасини зудлик билан бузиш буйруғини бергани акс этган.

Видеода Зарипов қуйидагича талаб қилади: «Боғча ҳудудидаги барча ҳужжатларни кўриб чиқ. Ҳужжатсиз бўлса — буз. Сусиб турмайсан. Бугуннинг ўзида, буюмлари билан бирга буз. Одамлар ичида бўлса ҳам кўм! Судми, норозиликми — етди!»

Шу билан бирга, у Бухоро шаҳар ҳокимининг ўринбосарига ҳам қаттиқ норозилик билдириб, уни назоратни йўқотганлик ва вазифасини суст бажараётганликда айблади ҳамда интизомий чора кўрилишини маълум қилди.

Мазкур воқеа юзасидан ҳозирча Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан расмий изоҳ берилмаган. Видеолавҳа қайси санада ва қандай вазиятда тасвирга олингани ҳам аниқ эмас.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг