Валюта курслари 31/10/2025
$1 – 12025.22
UZS – 0.29%
€1 – 13969.70
UZS – 0.07%
₽1 – 149.36
UZS – -0.9%
Қидириш
Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаси бўйича методологик кенгаш ташкил этилди

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаси бўйича методологик кенгаш ташкил этилди

Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаси бўйича методологик кенгаш ташкил этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15 сентябрдаги ПҚ-282-сонли қарори билан молиявий ҳисоб тизимини халқаро талаб ва стандартларга мувофиқ такомиллаштириш ҳамда Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига (МҲХС) ўтишнинг янги босқичи белгилаб берилди.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида соҳада тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаси бўйича вазирлик вакиллари, малакали мутахассис ва амалиётчилар, илмий соҳа вакиллари, хорижий ва маҳаллий экспертлардан иборат Методологик кенгаш ташкил этилди ва унинг таркиби ҳамда иш регламенти тасдиқланди.

Методологик кенгашнинг асосий вазифалари бухгалтерия ҳисоби ва аудиторлик фаолияти соҳасидаги миллий қонунчилик ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро талаб ва стандартлар ҳамда илғор халқаро тажрибага мослаштириш бўйича таклифлар бериш, бухгалтерия ҳисоби услубиётини шакллантириш ва аудиторлик фаолияти соҳасидаги масалалар бўйича услубий тавсия беришдан иборат. Шу билан бирга, кенгаш соҳа ва тармоқлар кесимида МҲХС асосида ҳисоб юритиш ва молиявий ҳисобот тайёрлаш бўйича услубий қўлланмалар ишлаб чиқади.

Методологик кенгашнинг ташкил этилиши бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳасида халқаро стандартларга ўтишни жадаллаштириш, қарорлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни халқаро талаблар даражасига олиб чиқиш ҳамда соҳага доир мутахассисларнинг малакасини оширишга хизмат қилади.

Қуйида Бухгалтерия ҳисоби ва аудит соҳаси бўйича методологик кенгашнинг таркиби билан танишишингиз мумкин.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг