Валюта курслари 29/09/2025
$1 – 12138.67
UZS – -0.5%
€1 – 14176.75
UZS – -1.06%
₽1 – 145.36
UZS – -0.5%
Қидириш
Бухарестда Ўзбекистон ва Руминия ҳамкорлигини юқори даражага кўтариш истиқболлари муҳокама қилинди

Бухарестда Ўзбекистон ва Руминия ҳамкорлигини юқори даражага кўтариш истиқболлари муҳокама қилинди

Бухарестда Ўзбекистон ва Руминия ҳамкорлигини юқори даражага кўтариш истиқболлари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси делегацияси амалий ташриф билан Руминияда бўлди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида Ўзбекистон элчиси Амирсаид Агзамходжаев (қароргоҳи Варшава шаҳрида жойлашган) Руминия Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Ана Тинка, Иқтисодиёт, рақамлаштириш, тадбиркорлик ва туризм вазирлиги давлат котиби, Транспорт ва инфратузилма вазирлиги давлат котиби, Меҳнат, оила, ёшлар ва ижтимоий бирлик вазирлиги давлат котиби, Сенатнинг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси, Депутатлар палатасининг Ташқи сиёсат қўмитаси раиси, Ички ишлар вазирлиги Халқаро ҳамкорлик бош бошқармаси директори ҳамда Савдо-саноат палатаси Халқаро ҳамкорлик департаменти директори билан учрашувлар ўтказилди.

Музокаралар чоғида Руминия томони Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ва ортга қайтмас ислоҳотлар, хусусан иқтисодий модернизация жараёни натижаларини ижобий баҳолаб, уларни ҳаётга татбиқ этишда қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.

Расмий Бухарест Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасида муҳим ва истиқболли ҳамкор сифатида кўраётгани ҳамда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш тарафдори экани алоҳида таъкидланди.

"Биз Ўзбекистон мустақиллигини энг биринчилар қаторида тан олганмиз. Мамлакатларимиз ўртасида ҳеч қандай сиёсий муаммо йўқлигидан мамнунмиз. Халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ҳам позицияларимиз ўхшаш", – деди Руминия Ташқи ишлар вазирлиги давлат котиби Ана Тинка.

Музокаралар якунида сиёсий, савдо-иқтисодий, парламентлараро, транспорт-логистика, миграция, маданий-гуманитар, тузим ва бошқа ўзаро манфаатли соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг