Валюта курслари 04/03/2026
$1 – 12209.86
UZS – 0.16%
€1 – 14170.76
UZS – -0.93%
₽1 – 157.53
UZS – 0.03%
Қидириш
Булунғурда илк бор Мисрнинг “Hermes” навли юқори сифатли картошка экилади

Булунғурда илк бор Мисрнинг “Hermes” навли юқори сифатли картошка экилади

Булунғурда илк бор Мисрнинг “Hermes” навли юқори сифатли картошка экилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Элчихона томонидан Ўзбекистон Томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари фаолиятини ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш бўйича кенгаш раиси Сахи Аннакличев бошчилигидаги делегациянинг Мисрга хизмат сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу хизмат сафари Ўзбекистон Президентининг юртимизда Миср тажрибаси асосида картошка уруғларини етиштиришни 1000 гектарга етказиш бўйича берган топшириқлари ижроси доирасида амалга оширилди.

Делегация таркибидан “Туронбанк”, “UzAgroStar Holding”, “Bulung‘ur – Agro Star”, “Agro Gold Premium” корхоналари раҳбарлари ўрин олди.

Ташриф чоғида Мисрнинг “EFC Plants Tissue Culture S.A.E.” ва “Bulung‘ur – Agro Star” компаниялари ўртасида Самарқанд вилояти Булунғур туманида картошка уруғларини ҳамкорликда кўпайтириш бўйича меморандум имзоланди.

Меморандумга кўра, компания томонидан 500 минг дона “Hermes” навли юқори сифатли картошка уруғларининг дастлабки авлоди – мини-тюбер (G0)ни Ўзбекистонга етказиб бериш кўзда тутилган. Юртимизда G1, G2 ва G3 авлодли картошка етиштириш давомида тўлиқ техник ва консультатив кўмак кўрсатиш учун экин мавсумида мутахассис жалб этилади. Ажратилган ер билан танишиш, сув ва тупроқ таҳлили асосида картошка уруғини етиштириш учун муносиб майдон танлаш ишлари бажарилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг