Будапештда катта экранларда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги видеолар намойиш этилмоқда
Будапештда катта экранларда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти ҳақидаги видеолар намойиш этилмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Венгрия пойтахтининг марказий кўчаларида ўрнатилган йирик экранларда мамлакатимизнинг туризм салоҳиятига бағишланган видеороликлар намойиш этилди.
Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ва мамлакатимизнинг Венгриядаги элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган тарғибот акцияси доирасида Будапешт шаҳридаги энг таниқли туристик ҳудудларида, шунингдек, автомагистраль, аэропорт ва вокзал йўналишларида жойлаштирилган электрон экранлар орқали кўрсатилган видеолавҳалар шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини юртимиздаги қадимий обидалар, Самарқанд, Бухоро, Хива ва Шаҳрисабз каби тарихий кентларимизнинг бой мероси ҳамда яратилган замонавий туристик инфратузилма билан яқиндан таништирди.
Ушбу тарғибот акцияси Европада Ўзбекистоннинг жозибадор, хавфсиз ва замонавий туристик йўналиш сифатида танилишини сезиларли даражада ошиши ҳамда Венгрия ва унга қўшни давлатлардан келувчи сайёҳлар оқимини барқарор ўсишига хизмат қилади.