Валюта курслари 25/12/2025
$1 – 12067.60
UZS – 0.13%
€1 – 14239.77
UZS – 0.19%
₽1 – 153.71
UZS – 0.0%
Қидириш
Британияга Ўзбекистондан илк бор анор, беҳи ва хурмо экспорт қилинди

Британияга Ўзбекистондан илк бор анор, беҳи ва хурмо экспорт қилинди

Британияга Ўзбекистондан илк бор анор, беҳи ва хурмо экспорт қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Британияга етказиб берилган Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг навбатдаги партияси орқали илк бор анор, беҳи ва хурмо экспорти амалга оширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

“Quva-Agro Star” МЧЖ томонидан экспорт қилинган, умумий ҳажми 3 тонна бўлган маҳсулотлар “Uzbekistan Airways” авиакомпаниясининг Тошкент–Лондон йўналишидаги авиақатнов орқали олиб келинди.

Британиялик улгуржи харидорлар ўзбек маҳсулотларининг юқори сифат ва таъм кўрсаткичларини қайд этиб, ушбу мевалардан кўпроқ миқдорда сотиб олишга тайёрлигини билдирдилар.

Ҳозирда республика корхоналари томонидан Британия бозорларига 35 хилдан ортиқ турдаги қишлоқ хўжалиги товарларининг экспорти амалга оширилмоқда. Жорий йилнинг 10 ойи давомида Британияга Ўзбекистон мева-сабзавотлар экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баробарга ошди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг