Валюта курслари 03/02/2026
$1 – 12242.17
UZS – 0.14%
€1 – 14522.89
UZS – -0.26%
₽1 – 159.90
UZS – -1.3%
Қидириш
Братиславада Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди

Братиславада Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди

Братиславада Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти намойиш этилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 19 январь куни Словакия Республикасининг Братислава шаҳрида мамлакатнинг етакчи сайёҳлик компаниялари иштирокида “road show” тадбири ва маданий дастур ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикасининг Вена шаҳридаги Элчихонаси ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбир Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, туризм йўналишлари ҳамда сайёҳлик салоҳиятини Словакия бозорида тарғиб этишга қаратилди.

Унда икки давлатнинг 10 дан ортиқ нуфузли сайёҳлик компаниялари иштирок этиб, Ўзбекистон билан туризм соҳасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Тадбир давомида икки томонлама учрашувлар (B2B) ўтказилиб, келгусида қўшма турпакетлар ишлаб чиқиш ва сайёҳлар оқимини ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Шунингдек, тадбир доирасида Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти оммавий ахборот воситалари, тақдимотлар ҳамда турли тарқатма материаллар орқали кенг тарғиб қилинди. Иштирокчиларга мамлакатимизнинг тарихий шаҳарлари, миллий анъаналари, маданий мероси ва замонавий туризм инфратузилмаси ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди.

Ушбу “роад шов” тадбири Ўзбекистон ва Словакия ўртасида туризм соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш, шунингдек, Европа бозорида мамлакатимизнинг туристик брендини ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг