Валюта курслари 14/10/2025
$1 – 12149.55
UZS – 0.07%
€1 – 14087.40
UZS – 0.24%
₽1 – 150.44
UZS – 0.69%
Қидириш
Братиславада Ўзбекистон ва Словакия ўртасида биринчи консуллик маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Братиславада Ўзбекистон ва Словакия ўртасида биринчи консуллик маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Братиславада Ўзбекистон ва Словакия ўртасида биринчи консуллик маслаҳатлашувлари бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Братислава шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Словакия Республикаси Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида илк Консуллик маслаҳатлашуви бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида виза расмийлаштириш тартибини соддалаштириш, меҳнат миграцияси ва консуллик маълумотларини алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Словакия томони миллий визаларни олиш тартибини соддалаштириш, хусусан, аризаларни кўриб чиқиш муддатини уч ойдан бир ойгача қисқартириш имкониятини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди.

Шунингдек, томонлар Словакия Миграция масалалари агентлигини «Волво» заводида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Ўзбекистондан ишчи муҳожирларни жалб этиш истиқболлари ҳамда улар учун словак тили бўйича махсус ўқув курсларини ташкил этиш режалари ҳақида хабардор этишга келишиб олдилар.

Шунингдек, тегишли давлат идоралари меҳнат миграциясини тартибга солиш, миграция ва мобиллик, шунингдек, реадмиссия масалалари бўйича икки томонлама келишувлар устида иш олиб боришади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР