Братислава-Глинка-Шота Руставели чорраҳасида транспорт ҳаракати вақтинча чекланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пойтахтнинг Яккасарой тумани Братислава, Глинка ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидаги чорраҳада ҳаракат вақтинча чекланади.
2025 йил 11 июль соат 22:00 дан 14 июль соат 06:00 гача Яккасарой тумани Братислава, Глинка ва Шота Руставели кўчалари кесишмасидаги чорраҳада қурилиш-монтаж ишлари олиб борилиши сабабли билан қуйидаги чекловлар амал қилади:
-Братислава ёки Глинка кўчалари йўналишида ҳаракатланган транспорт воситалари учун чорраҳада тўғрига ва чапга ўтиш ёпилади, фақат ўнгга бурилиш мумкин;
- Шота Руставели кўчаси йўналишида чорраҳа орқали фақат тўғрига ва ўнгга ҳаракатланиш мумкин.
Ҳайдовчиларга маршрутни олдиндан режалаштириш ва муқобил йўллардан фойдаланиш тавсия этилади. Вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраймиз.