Валюта курслари 11/02/2026
$1 – 12309.99
UZS – -0.08%
€1 – 14666.12
UZS – 0.35%
₽1 – 159.64
UZS – 0.18%
Қидириш
Brando маиший техника экспортини Афғонистон ва МДҲга кенгайтирмоқда

Brando маиший техника экспортини Афғонистон ва МДҲга кенгайтирмоқда

Brando маиший техника экспортини Афғонистон ва МДҲга кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Тошкент вилоятида фаолият юритаётган «Brando» корхонаси бугун маиший техника ишлаб чиқариш бўйича етакчи корхоналардан бирига айланмоқда.

Корхонада катта ва кичик турдаги маиший техника воситалари кенг кўламда ишлаб чиқарилади. Бугунги кунда 100 дан ортиқ ходим мазкур корхонада фаолият юритмоқда.

Эътиборлиси, «Brando» нафақат ички бозорга хизмат қилмоқда, балки корхона «Ўзелтехсаноат» уюшмаси кўмагида Афғонистон бозорига экспортни йўлга қўйган. Бундан ташқари, маҳсулотлар Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Тожикистон каби қўшни давлатларга ҳам етказиб берилмоқда.

Корхона раҳбариятининг белгиланган стратегик мақсадига кўра, жорий йилда Афғонистонга экспорт ҳажми $ 2 миллион АҚШ долларига етказилиши режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг