Бўстон тумани ҳокимининг ўринбосарлари 65 миллион сўм пора билан қўлга олинди — UzDaily.uz
Валюта курслари 09/09/2025
$1 – 12439.41
UZS – -0.65%
€1 – 14583.96
UZS – -0.34%
₽1 – 151.87
UZS – -1.19%
Қидириш
Бўстон тумани ҳокимининг ўринбосарлари 65 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Бўстон тумани ҳокимининг ўринбосарлари 65 миллион сўм пора билан қўлга олинди
 

Бўстон тумани ҳокимининг ўринбосарлари 65 миллион сўм пора билан қўлга олинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —  Андижон вилояти Бўстон тумани ҳокимининг ўринбосарлари коррупцияда гумонланиб қўлга олинди, деб хабар берди ДХХ матбуот хизмати.

Маълумотларга кўра, инвестиция масалалари, шунингдек қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосарлар ўзаро тил бириктириб, фермер хўжалигининг 500 минг долларлик экспорт режасини сохта операциялар орқали ёпиб бериш эвазига фуқародан 65 миллион сўм пора талаб қилишган.

Август ойида қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосар аванс сифатида 25 миллион сўмни олган. Қолган 40 миллион сўмни инвестиция масалалари бўйича ўринбосар орқали қабул қилишаётганда улар қўлга олинган.

Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми «в, г» бандлари (пора олиш) бўйича жиноят иши қўзғатилган, гумонланувчилар қамоққа олинган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг