«Бойсункумир» МЧЖдаги давлат улуши бўйича очиқ савдолар бошланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Давлат активларини бошқариш агентлиги «Бойсункумир» масъулияти чекланган жамияти устав капиталидаги давлатга тегишли 100 фоиз улушни сотиш бўйича очиқ савдолар бошланганини маълум қилди.
Хусусийлаштириш жараёни белгиланган дастурлар доирасида амалга оширилмоқда ва унга маслаҳатчи сифатида «Alkes Research» компанияси жалб этилган.
Ушбу актив Сурхондарё вилояти Байсун туманида жойлашган бўлиб, 2055 йилга қадар Бойсун кўмир коннинг «Жанубий» қисмида кўмир қазиб олиш ҳуқуқига эга.
Хусусийлаштириш жараёни икки босқичда олиб борилади: қизиқиш билдириш (EoI) ва мажбурий таклифларни тақдим этиш (BO). Қизиқиш билдириш босқичида иштирокчилар ўз компанияси, акциядорлари, якуний бенефициарлари ҳақида маълумот ҳамда охирги уч йилдаги молиявий ҳисоботларни тақдим этади. Аризалар 2025 йил 20 сентябрь куни соат 23:59 гача (Тошкент вақти билан) қабул қилинади.
Қизиқиш билдириш босқичи якунлангач, кейинги босқичга ўтган иштирокчилар рўйхати шакллантирилади. Мажбурий таклифлар босқичига ўтган иштирокчилар махфийлик тўғрисидаги келишувни (NDA) имзолайдилар ва виртуал маълумотлар ҳужраси (VDR) ҳамда молиявий, солиқ ва юридик ҳисоботлардан фойдаланиш имкониятига эга бўладилар, шунингдек активни жойида кўздан кечиришлари мумкин бўлади.
Мажбурий таклифларни тақдим этиш учун таклиф этилган сумма миқдорининг камида 1 фоизи миқдорида кафолат тўлови киритилиши шарт қилинади.