Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) --
2018 йилнинг 5 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳайъатига вазирнинг биринчи ўринбосари этиб тайинланган Ботиржон Асадов таништирилди. У илгари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раисининг ўринбосари лавозимида ишлаган. Бу ҳақда ЎзР ТИВ Матбуот хизмати хабар беради.