Валюта курслари 30/05/2025
$1 – 12768.26
UZS – -0.49%
€1 – 14400.04
UZS – -0.98%
₽1 – 162.63
UZS – 0.97%
Қидириш
Ўзбекистон 28/05/2025 Бош вазир БИМТ Бош директори билан учрашди

Бош вазир БИМТ Бош директори билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 27 май куни Вазирлар Маҳкамасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Дарен Танг билан учрашув ўтказди.

Дарен Танг Ўзбекистонда интеллектуал мулк объектларининг ишончли ҳуқуқий ҳимояси таъминланишига қаратилаётган алоҳида эътибор учун Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевдан миннатдор эканини билдирди.

Ўз навбатида, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти томонидан мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, ҳуқуқий муҳофазани кучайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар қўллаб-қувватлаб келинаётгани эътироф этилди.

Учрашув давомида 2026-2030 йилларда Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегияси лойиҳаси бўйича ишларни биргаликда рўёбга чиқариш, мамлакатимизда интеллектуал мулк соҳасида фаолият олиб бораётган мутахассислар малакасини ошириш, Тошкент давлат юридик университетининг интеллектуал мулк йўналиши магистратураси негизида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг қўшма магистратура дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг яшил иқтисодиёт, иқлим ўзгариши ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги йўналишларидаги “WIPO Green” дастурига Ўзбекистон мутасаддиларини фаол жалб қилиш, мамлакатимизда етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига нисбатан интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш қўшма дастурини амалга ошириш масалалари юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг