Валюта курслари 04/12/2025
$1 – 11912.38
UZS – 0.26%
€1 – 13873.16
UZS – 0.57%
₽1 – 153.39
UZS – 0.07%
Қидириш
Бош прокурор 2-3 апрел кунлари Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади
Бош прокурор 2-3 апрел кунлари Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади

Бош прокурор 2-3 апрел кунлари Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади

Тошкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – Аҳоли билан бевосита ва очиқ мулоқотни таъминлаш, мавжуд муаммоларни аниқлаш ҳамда уларни жойида бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш мақсадида жорий йилнинг 2-3 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Бухоро вилоятида сайёр қабул ўтказади.

Хусусан, 2019 йил 2 апрель куни Жондор тумани мусиқа ва санъат мактаби биносида Қоракўл, Олот, Жондор, Пешкў, Ромитан, Шофиркон ҳамда Бухоро туманлари аҳолиси учун сайёр қабул ўтказилади.

Жорий йилнинг 3 апрель куни эса Когон шаҳар ҳокимлиги биносида Бухоро ва Когон шаҳри, шунингдек Когон, Ғиждувон, Вобкент, Қоровулбозор туманлари аҳолиси учун сайёр қабул бўлиб ўтади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий Телеграм-канали.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг