Валюта курслари 06/11/2025
$1 – 11970.67
UZS – 0.17%
€1 – 13748.31
UZS – 0.03%
₽1 – 147.59
UZS – -0.07%
Қидириш
Бош прокуратурага барча давлат органларининг ахборот тизимларига монеликсиз кириш имконияти яратилади

Бош прокуратурага барча давлат органларининг ахборот тизимларига монеликсиз кириш имконияти яратилади

Бош прокуратурага барча давлат органларининг ахборот тизимларига монеликсиз кириш имконияти яратилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Барча ижро этувчи органлар, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда давлат корхоналари (шу жумладан, давлат улуши 50 фоиздан юқори бўлган компаниялар) ўз ахборот тизимларига реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини берувчи “рақамли назорат” функциясини жорий этади.

Мазкур чоранинг мақсади — коррупциявий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, коррупцияга олиб келувчи омилларни аниқлаш ва уларни самарали бартараф этишдан иборат.

Давлат ташкилотлари ушбу функцияни келаси йил 1 октябрга қадар бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан йўлга қўйиб, Бош прокуратурага тақдим этади.

2026 йил 1 декабрга қадар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг ахборот тизимлари ва ресурслари, 2030 йил 1 ноябрга қадар бошқа давлат идоралари ва ташкилотларининг тизимлари Бош прокуратуранинг ахборот тизимлари билан мажбурий тарзда тўғридан-тўғри интеграция қилинади.

Шунингдек, қонунчиликка прокуратура органларининг давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот инфратузилмаси объектлари, ахборот тизимлари, ахборот ресурслари, маълумотлар банклари ва базаларига монеликсиз кириш, улардаги электрон маълумот, ҳужжат ва материалларни кўриш, мониторинг қилиш ҳамда ўрганиш учун электрон ҳужжатлар ва маълумотларни олиш ҳуқуқини белгилашга қаратилган ўзгартишлар киритилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг