Валюта курслари 10/10/2025
$1 – 12123.38
UZS – 0.43%
€1 – 14094.64
UZS – 0.56%
₽1 – 149.19
UZS – 0.8%
Қидириш
Болалар омбудсмани Жиззах вилоятидаги жароҳатланган тарбияланувчилар даволанаётган шифохонага ташриф буюрди

Болалар омбудсмани Жиззах вилоятидаги жароҳатланган тарбияланувчилар даволанаётган шифохонага ташриф буюрди

Болалар омбудсмани Жиззах вилоятидаги жароҳатланган тарбияланувчилар даволанаётган шифохонага ташриф буюрди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жиззах вилоятининг Фориш туманида мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари оммавий озиқ-овқатдан заҳарланиш ҳолати юзасидан тергов ишлари давом этмоқда.

Болалар омбудсмани офисининг вакиллари жабрланган болалар даволанаётган туман тиббиёт бирлашмасига ташриф буюрдилар. 10 октябрь кечги ҳолатга кўра, стационарда тўрт нафар бола — тўрт ёшдан олти ёшгача бўлган икки ўғил ва икки қиз бола қолган. Улар шифокорлар назоратида бўлиб, зарур тиббий ёрдамни олмоқда. Болаларнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда.

Болалар омбудсмани шунингдек, болаларнинг ота-оналари ва тиббиёт ходимлари билан учрашиб, даволаш жараёни билан шахсан танишди ҳамда болаларнинг соғлиғидан хабардор бўлди.

Аввалроқ хабар берилишича, Фориш туманидаги 1-, 3-, 5- ва 7-сонли давлат мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган 37 нафар болада овқатдан заҳарланиш белгилари — ҳарорат кўтарилиши, кўнгил айниши, қорин оғриғи, ич кетиши, ҳолсизлик каби овқатдан заҳарланиш аломатлари борлиги аввал хабар қилинган эди. Дастлабки маълумотларга кўра, 8 октябрь куни болалар биокефир, сыр ва сарёғ истеъмол қилганидан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилган.

Фориш тумани прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 205-моддаси («Ҳокимият ёки мансаб ваколатларидан суиистеъмол қилиш») бўйича жиноят иши қўзғатилган. Терговгача бўлган текширув ишлари давом этмоқда, ҳодиса сабаблари ва барча ҳолатлар ўрганилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, 10 октябрь ҳолатигача икки нафар бола шифокорлар назоратида бўлган, бироқ аввалроқ вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси касалхонада олти нафар бемор борлиги ҳақида хабар берган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг