Болалар боғчаларида болаларнинг заҳарланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди — Фарғона вилояти ИИБ Бош бошқармаси
Болалар боғчаларида болаларнинг заҳарланиши ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилди — Фарғона вилояти ИИБ Бош бошқармаси
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фарғона вилоятида давлат мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши ҳолати юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Жорий йилнинг 21 февраль куни Фарғона шаҳри Ички ишлар бош бошқармасининг навбатчилик қисмига 58-, 2- ва 61-сонли болалар боғчалари тарбияланувчилари юқори ҳарорат, қорин оғриғи ва диарея белгилари билан Инфекцион касалликлар шифохонасига ётқизилгани ҳақида хабар келиб тушган.
Ҳозирда вазият Фарғона вилояти прокуратураси, ИИБ ҳамда бошқа мутасадди идораларнинг маъсуллари томонидан тўлиқ ўрганилмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 257¹-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, барча тегишли турдаги экспертизалар тайинланган ҳолда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.