Боксчиларимиз Жаҳон кубогида биринчи ўринни эгаллашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Полшада бокс бўйича Жаҳон кубогининг иккинчи босқичи ўз якунига етди. Ўтказилган финал жангларининг барчасида йигитларимиз ғалаба қозониб, 6 та олтин медалга сазовор бўлишди. Еттинчи финалчимиз Хуморабону Мамажонова эса кумуш медали билан тақдирланди. Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль:
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов
-65 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-75 кг: Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг: Жавоҳир Умматалиев
-85 кг: Акмалжон Исроилов
+90 кг: Жаҳонгир Зокиров
Кумуш медаль:
-57 кг: Хуморабону Мамажонова
Бронза медаль:
-60 кг: Самандар Олимов
-70 кг: Ғофуржон Тоҳиров
Якунда 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медаллари билан ҳамюртларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
Таққослаш учун, жамоамизнинг Бразилияда ўтган дастлабки босқичда жамғарган олтин медаллари 5 тани ташкил этган эди.