Валюта курслари 10/10/2025
$1 – 12123.38
UZS – 0.43%
€1 – 14094.64
UZS – 0.56%
₽1 – 149.19
UZS – 0.8%
Қидириш
Boeing ва Ўзбекнефтгаз авиация ёқилғиси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузади

Boeing ва Ўзбекнефтгаз авиация ёқилғиси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузади

Boeing ва Ўзбекнефтгаз авиация ёқилғиси соҳасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — "Boeingг" компанияси делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида «Ўзбекнефтгаз» акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси билан компаниянинг минтақалар бўйича директорлари ўртасида ҳам учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда давлатимиз раҳбарининг АҚШга ташрифи доирасида “Uzbekistan Airways” ва "Boeing" компаниялари ўртасида имзоланган тарихий битим алоҳида таъкидланди. Шунингдек, «Boeing» компанияси ҳамда Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва “Uzbekistan Airways” ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш режалари ҳақида ҳам маълумот тақдим этилди.

Учрашувда шунингдек, «Боэинг» компанияси томонидан тақдим этилган SO₂ чиқиндиларини ҳисоблашга мўлжалланган интерактив онлайн моделнинг чиқиндиларни қисқартириш бўйича истиқболли ечимлари ҳам муҳокама қилинди.

Делегацияга «Ўзбекнефтгаз» корхоналари, хусусан, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган “Jet A-1” авиаёқилғи, Buxoro NQZ ва “Uzbekistan GTL” ҳамкорлигида тайёрланаётган ярим синтетик “Jet A-1 SSF”” авиаёқилғи ҳамда "GTL" керосини ҳақида маълумот берилди.

Қайд этиш жоизки, 2022 йил сентябрь ойида "Boeing" компанияси ярим синтетик “Jet A-1” авиаёқилғини тижорат парвозларида ишлатиш учун расман тасдиқлаган.

Мулоқот давомида Барқарор авиаёқилғи (SAF) ишлаб чиқаришнинг истиқболли режалари, SO₂ чиқиндиларини барқарорлаштириш ва камайтириш бўйича ҳамкорлик истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунида «Boeing» вакиллари томонидан "Ўзбекнефтгаз" АЖни ярим синтетик авиаёқилғи ишлаб чиқариш ва қўллашдаги ютуқларини халқаро тадбирларда намойиш этиш таклифи билдирилди. Ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида қўшма ишчи гуруҳ тузиш бўйича келишувга эришилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг