Валюта курслари 11/12/2025
$1 – 12020.90
UZS – 0.15%
€1 – 13988.72
UZS – 0.01%
₽1 – 155.49
UZS – -0.76%
Қидириш
БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий  вакили билан учрашув

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий  вакили билан учрашув

БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили билан учрашув

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева БМТ Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фудзии хоним билан учрашди.

Учрашувда Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ва изчил ислоҳотлар, айниқса аёлларни қўллаб-қувватлаш, гендер тенгликни таъминлаш ҳамда ижтимоий соҳалардаги ютуқлар муҳокама қилинди.

Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида мамлакатимиз Давлат божхона қўмитаси гендер стандартлар жорий этилгани ва “Кумуш гендер мукофоти”га сазовор бўлгани қайд этилди.

Шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасида Президент  олиб бораётган сиёсатнинг самарадорлиги эътироф этилиб, давлат хизматчиларини тайёрлаш ва шаффофликни ошириш, шунингдек, маҳаллий органларда ҳисобдорликни кучайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат якунида ҳамкорликнинг устувор йўналишлари сифатида ҳудудларда коррупцияга қарши курашиш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг жамиятда иштирокини фаоллаштириш бўйича  дастурларни амалга оширишга келишиб олинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг