“Бизнесни ривожлантириш банки” фойдасини 238,6%га оширди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Бизнесни ривожлантириш банки” сезиларли даражада фойда ўсишини кўрсатди, аммо операцион самарадорлик масалалари долзарблигича қолмоқда.
“Бизнесни ривожлантириш банки”нинг 2025 йилнинг 9 ойи якунлари бўйича соф фойдаси 386,9 млрд сўмни ташкил этди. 2024 йилнинг шу даврида эса банк 279,1 млрд сўмлик зарар қайд этган эди.
Шунга қарамай, банк балансида ҳануз 1,6 трлн сўм миқдорида қопланмаган зарар мавжуд. Ушбу зарар 2024 йил якунларига кўра шаклланган бўлиб, ўша йили банк рекорд даражадаги 2,2 трлн сўм зарар билан йилни якунлаган эди.
2025 йил сентябрь ойи охирига келиб, банкнинг кредит портфели 23,7 трлн сўмга (+5,7% й/й) етди. Активлар сифати ҳам яхшиланган — муаммоли кредитлар улуши (НПЛ) 10,8%дан 5,9%гача камайган.
Банкнинг умумий активлари 36,2 триллион сўмга (+8,4%), капитали 5,2 триллион сўмга (+27,3%), умумий даромади 7,1 триллион сўмга (+172,6%) етди ва кредитлар бўйича тахминий зарарлар 3,8% га камайиб, 823,6 миллиард сўмни ташкил этди.