“Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси амалга оширилади
“Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси амалга оширилади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Тадбиркорлик субъектларига давлат, профессионал, консалтинг, молиявий, инжиниринг, маркетинг, медиа, IT ва операцион хизматларни комплекс кўрсатиш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Қуйидагилар ушбу қарорни қабул қилишдан кўзланган асосий мақсадлар этиб белгиланди:
1000 дан ортиқ давлат ва хусусий хизматларни “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатишни йўлга қўйиш орқали тадбиркорлар фаолиятига тўлақонли ҳамроҳлик қилиш тизимини жорий этиш;
тадбиркорлар масалалари ва муаммоларини эшитиш, муҳокама қилиш ва жойида ҳал қилишга мўлжалланган сифат жиҳатдан янги майдонча яратиш.
Қарорга кўра, 2026 йил 1 мартдан тадбиркорлик фаолиятига оид давлат хизматлари ва айрим хусусий хизматларни тадбиркорларга “ягона дарча” тамойили асосида кўрсатиш бўйича “Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси амалга оширилади.
“Бизнес ҳамроҳ” лойиҳаси доирасида:
Савдо-саноат палатаси ҳузурида ташкил этиладиган масъулияти чекланган жамият томонидан бошқариладиган “Бизнес ҳамроҳ” марказлари фаолияти йўлга қўйилади;
дастлабки босқичда “Бизнес ҳамроҳ” марказлари Тошкент ва Нукус шаҳарларида ҳамда вилоятлар марказларида 1 тадан ташкил этилади.