Валюта курслари 03/09/2025
$1 – 12422.90
UZS – -0.3%
€1 – 14457.77
UZS – -0.6%
₽1 – 154.30
UZS – -0.49%
Қидириш
Бизнес-форум доирасида таълим, фан ва соғлиқни сақлаш бўйича секция йиғилиши бўлиб ўтди

Бизнес-форум доирасида таълим, фан ва соғлиқни сақлаш бўйича секция йиғилиши бўлиб ўтди

Бизнес-форум доирасида таълим, фан ва соғлиқни сақлаш бўйича секция йиғилиши бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ўзбекистон – Беларусь: таълим, фан ва соғлиқни сақлаш соҳаларида икки томонлама ҳамкорлик истиқболлари” мавзусида бўлиб ўтган секция мажлисида икки мамлакат ҳокимият органлари, университетлари, илмий ва тиббиёт марказлари вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш давомида университетларнинг ўзаро ҳамкорлиги, технологик ривожланишда илм-фаннинг ўрни, фармацевтика саноатининг истиқболлари, оналар ва болалар саломатлиги, шунингдек, тиббиёт соҳаси учун кадрлар тайёрлаш масалалари диққат марказида бўлди.

Сўзга чиққанлар таълим дастурларининг интеграцияси ва тажриба алмашиш умумий билимлар маконини шакллантириш, бунда таълим сифатини ошириш, қўшма тадқиқотларни ривожлантириш ва илғор тиббий технологиялар жорий этиш муҳимлигига урғу берди. Хотин-қизларнинг илм-фандаги ўрни, халқаро лойиҳалардаги иштирокини кенгайтириш зарурлигига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Йиғилиш якунида Ўзбекистон ва Беларуснинг етакчи университетлари ва профессионал ташкилотлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар имзоланди.

Хусусан, Ўзбекистон Миллий университети ва Витебск давлат университети ўртасида илмий-инновацион ҳамкорлик тўғрисида келишувга эришилди.

Шу каби келишувлар Андижон давлат университети ва Гродно давлат университети, Фарғона техника университети ва Гомель техника университети, Бухоро техника университети ва Беларусь озиқ-овқат ва кимёвий технологиялар университети, Термиз муҳандислик ва агротехнологиялар университети ҳамда Витебск технология университети ўртасида имзоланди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва Беларусь Журналистлар уюшмаси ўртасида профессионал ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг