Валюта курслари 21/08/2025
$1 – 12466.44
UZS – -0.47%
€1 – 14517.17
UZS – -0.77%
₽1 – 155.42
UZS – -0.35%
Қидириш
Иқтисод 14/08/2025 Birinchi Rezinotexnika Zavodi Ўзбекистон иқлими учун Bars Timeflexx T бутун мавсумий шиналарини тақдим этди

Birinchi Rezinotexnika Zavodi Ўзбекистон иқлими учун Bars Timeflexx T бутун мавсумий шиналарини тақдим этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистоннинг ягона шина заводи Биринчи Резинотехника Заводи янги маҳсулотни тақдим этди – бутун мавсум давомида фойдаланишга мўлжалланган Bars Timeflexx T шиналари. Ушбу модель турли йўл ва об-ҳаво шароитларига, жумладан, кенг ҳарорат оралиғига – -10 дан +50 ℃ гача – мослашади. Шу сабабли, шиналар Ўзбекистоннинг континентал иқлимида – иссиқ ёз ва юмшоқ қишда – йил давомида фойдаланиш учун қулайдир.

Bars Timeflexx T – ишончлилик, қулайлик ва тежамкорликни қадрлайдиган автоҳаваскорлар эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган. Янги бутун мавсум модели юқори даражадаги қулайлик билан ажралиб туради. Қаттиқлиги камайтирилган, такомиллаштирилган резина аралашмаси туфайли, шина йўлдаги нотекисликларни самарали юмшатади ва зарбаларни ютади, мураккаб участкаларда ҳам қулай ҳайдашни таъминлайди. Шина тахминан ноль даража ва кичик минус ҳароратларда (-10 ℃ гача) эластиклигини сақлаб қолади, бу эса қисқа муддатли совуқларда фойдаланиш имконини беради.

Bars Timeflexx T ҳар хил об-ҳаво шароитида, жумладан, нам ва қорли йўлларда бошқарувчанлик ва барқарорликни намойиш этади. Бу натижага протектор нақшининг ўйланган дизайни орқали эришилади: кенг бўйлама йивлар ва марказий қисмдаги кўплаб зигзаг ламелларнинг комбинацияси контакт нуқтасидан сувни тез ва самарали чиқариб юборади, аквапланнинг хавфини камайтиради ва йўл билан ишончли илашишни таъминлайди. Кенг бўйлама йивлар руль бошқарувига аниқроқ жавоб беришига ҳам ёрдам беради, бу эса умумий бошқарувчанликни оширади. Сувни чиқариш хусусиятлари ва сирпанишга чидамлиликка қия қирралар ҳам ҳисса қўшади. Ушбу моделдаги тўғри чизиқли «ёзги» ламеллар қуруқ йўлдаги кўрсаткичлар учун жавобгар.

Bars Timeflexx T ишончлилик ва ейилишга чидамлилик бўйича такомиллаштирилган. Марказий блоклар ярим кўприклар билан боғланган ёпиқ елка қисми дизайни ва кенг шашкалар юқори юклама остида ортиқча деформацияга бардошлиликни таъминлайди. Бу ечим шовқин даражасини камайтириб, акустик қулайликни оширади. Қия қирралар протекторнинг нотекис ейилишини камайтиради ва шинанинг хизмат муддатини узайтиради. Қаттиқлиги камайтирилганига қарамай, резина аралашмаси шиналарнинг юқори юриш масофасини таъминлайди. Марказий йивларнинг тубидаги махсус чиқинтилар тошларнинг протекторга тиқилиб қолишига йўл қўймайди, шикастланишдан ҳимоя қилади ва хизмат муддатини узайтиради.

Бундан аввал, Ўзбекистон автоҳаваскорларига бошқа протектор нақшига эга Bars Timeflexx F модели ҳам тақдим этилган эди. У ҳам юмшоқ иқлимли ҳудудларда йил давомида фойдаланиш учун мўлжалланган. Bars Timeflexx T ва Bars Timeflexx F – ишончли ва узоқ хизмат қиладиган шиналарни излаётганлар учун оптимал танловдир.

Bars бренди остида ишлаб чиқарилган барча шиналар 200% сифат назоратидан ўтади – ҳар бир шина малакали инспектор томонидан мажбурий текширувдан, сўнг эса махсус ускунада автоматик назоратдан ўтказилади. Ҳар бир маҳсулот нуқсонлар, мустаҳкамлик, тебраниш, йўналиш барқарорлиги ва йўлдаги хатти-ҳаракатларга таъсир этувчи бошқа бир қатор параметрлар бўйича синовдан ўтказилади. Фақат юқори сифат стандартларига жавоб берадиган шиналар бозорга чиқарилади.

Биринчи Резинотехника Заводи (Ўзбекистон, Ангрен эркин иқтисодий зонаси) 2019 йилда ишга туширилган. Корхона Bars бренди остида шиналар ишлаб чиқаради. Бу мамлакатдаги биринчи ва ягона резина-техника заводидир. Йиллик ишлаб чиқариш қуввати – 3 млн дона автомобиль шиналари ва 100 минг поғон метр конвейер лентаси. Заводда 200% сифат назорати жорий этилган: ҳар бир шина мажбурий визуал кўрикдан ва автоматлаштирилган текширувдан ўтади. Сифат назоратидан ўта олмаган маҳсулотлар ён девори кесилган ҳолда утилизация қилинади, бу унинг бозорда пайдо бўлишини бутунлай истисно қилади.

Ангрендаги шина заводи «Татнефт» гуруҳининг «Шина бизнеси» йўналишига киради. Бу йўналишга яна икки ишлаб чиқариш майдончаси киради: Россиянинг Всеволожск шаҳридаги Ikon Tyres шина заводи ва Қозоғистоннинг Саран шаҳридаги Tengri Tyres шина заводи. Учала заводда ҳам ишлаб чиқариш ва маҳсулот сифати бўйича энг яхши жаҳон тажрибаларига мос ягона стандартлар жорий қилинган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг