Валюта курслари 20/11/2025
$1 – 11910.93
UZS – -0.25%
€1 – 13784.52
UZS – -0.4%
₽1 – 147.49
UZS – 0.06%
Қидириш
Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги оширилади

Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги оширилади

Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлиги оширилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (727-сон, 17.11.2025 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2025 йил 1 декабрдан зилзилалар кучини кўрсатиб берувчи минтақавий акселерограммалар базаларидан келиб чиқиб лойиҳалаштириш амалиёти йўлга қўйилади.

2027 йил 1 октябрга қадар MSK-64 шкаласи бўйича 8 ва ундан юқори балли сейсмик фаол зоналарда махсус сейсмик ҳимоялаш ускуналари ёрдамида лойиҳалаштиришга устуворлик бериладиган объектлар турлари тасдиқланади.

2026 йил 1 февралдан:

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 октябрдаги 603-сон қарори асосида бериладиган зилзилабардошлик бўйича илмий хулоса учун ундириладиган тўлов миқдори 50 фоизга қисқартирилади;

бир хил серияли объектларга илмий хулосалар фақат 1 маротаба тўлов асосида берилади, қолган шу турдаги объектларнинг лойиҳаларига илмий хулоса бериш учун тўлов ундирилмайди.

Зилзилабардошлик бўйича илмий хулосалар бериш "Шаффоф қурилиш" миллий ахборот тизимига интеграция қилинади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг