Бешта вилоят судларига янги раислар тайинланди
Бешта вилоят судларига янги раислар тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат суд-ҳуқуқ тизимида муҳим кадрлар тайинлови бўйича фармойишларни имзолади.
2026 йил 3 мартда қабул қилинган ҳужжатларга мувофиқ, республикадаги бешта вилоят судларига бир вақтнинг ўзида янги раислар тайинланди.
Давлат раҳбари фармойишларига биноан, Адҳамжон Мирзаев Андижон вилояти суди раиси этиб беш йил муддатга тайинланди. Камолиддин Толлибаев судья лавозимида муддатсиз тасдиқланиб, айни пайтда беш йил муддатга Тошкент вилояти суди раиси этиб тайинланди.
Самарқанд вилояти суди раиси лавозимига судьялик ваколатлари белгиланган муддат доирасида беш йилга Дилшод Ражабов тайинланди.
Шунингдек, Анвар Элмуродов Қашқадарё вилояти суди раиси этиб, Толиб Байзаков эса Сурхондарё вилояти суди раиси этиб беш йил муддатга тайинланди.