Берлинда Ўзбекистон ва БМТ Туризм ўртасида кенг қамровли музокаралар
Берлинда Ўзбекистон ва БМТ Туризм ўртасида кенг қамровли музокаралар
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Германия пойтахти Берлин шаҳрида бўлиб ўтаётган “ITB Berlin 2026” халқаро туризм кўргазмаси доирасида Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси Абдулазиз Аққулов ҳамда БМТ Туризм ташкилоти Бош котиби Шаикҳа Нассер Ал Новаис ўртасида учрашув ташкил этилди.
Учрашувда барқарор туризмни ривожлантириш, хусусий сектор ва аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, БМТ агентликлари билан ўзаро ишлаш, кадрлар салоҳиятини ошириш (сапаситй буилдинг) ва миллий туризм стратегияларини амалга оширишда институционал ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида БМТ Туризм Бош котиби Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан қабул қилинган “2027 йил - Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”ни юқори даражада ўтказиш мақсадида жорий йилнинг 2 февраль куни БМТ Туризм томонидан “Йўл харитаси” эълон қилингани ҳамда ушбу йилда ўтказилиши режалаштирилган тадбирларни ташкил этишда Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорликда ишлашга тайёрлигини билдирди.
Унинг сўзларига кўра, барқарор ва яшовчан туризмни ривожлантириш ижтимоий-иқтисодий ўсиш ҳамда янги иш ўринларини яратишда муҳим омил ҳисобланади. Шу билан бирга, томонлар жорий йил якунида “2027 йил - Халқаро барқарор ва яшовчан туризм йили”ни очилиш маросимларидан бирини Ўзбекистонда ўтказиш бўйича тегишли тадбирларни ташкил этишга келишиб олди.
Учрашув якунида Туризм қўмитаси раиси БМТ Туризм Бош котибини Ўзбекистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди. Шунингдек, томонлар туризм соҳасининг рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилувчи ташаббусларни илгари суриш ва узоқ муддатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида биргаликда ишлашга келишиб олдилар.