Валюта курслари 01/08/2025
$1 – 12692.42
UZS – 0.8%
€1 – 14511.24
UZS – -0.24%
₽1 – 158.44
UZS – 3.0%
Қидириш
Иқтисод 31/07/2025 Berlin-Chemie ва Ўзбекистон ҳаётий муҳим дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни муҳокама қилишди

Berlin-Chemie ва Ўзбекистон ҳаётий муҳим дори воситаларини ишлаб чиқаришни ташкил этишни муҳокама қилишди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов ва Германиянинг етакчи халқаро фармацевтика компанияларидан бири - "Berlin-Chemie" компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда томонлар Ўзбекистонда фармацевтика соҳасини ривожлантириш, хусусан, аҳоли учун муҳим бўлган дори воситаларини маҳаллий ишлаб чиқариш имкониятларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни тадқиқот ва ишланмалар (R&D) ҳамда таълим соҳасида кенгайтиришга ҳам келишиб олдилар. Жумладан, "Berlin-Chemie" ўз илмий ва ишлаб чиқариш объектларида ўзбекистонлик талабалар ва мутахассислар учун малака ошириш дастурларини ташкил этиш имконияти мавжудлигини билдирди. Бу орқали маҳаллий мутахассисларнинг салоҳияти оширилиши, халқаро амалиётлар билан танишув ва кадрлар тайёрлаш тизимида сифат ўзгаришлар кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг