Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Белград ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди

Белград ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди

Белград ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов ва “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Ҳикматулла Раҳметов бошчилигидаги мамлакатимиз делегацияси Сербияга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ташриф давомида делегация аъзолари Белградда Сербия Бош вазирининг биринчи ўринбосари – Молия вазири Синиша Мали, Қурилиш, транспорт ва инфратузилма вазири Александра Софрониевич, “Serbian Railways Infrastructure” директори Зоран Евтич, “Air Serbia” компанияси бош директори Йиржи Марек билан музокара ўтказди.

Мулоқот давомида темир йўл инфратузилмаси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш ва икки мамлакат ўртасидаги авиақатновларни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сербия томони темир йўл тармоғини модернизация қилиш, шу жумладан, ҳамкорликни янада ривожлантириш ва умумевропа транспорт йўлакларига интеграция қилиш бўйича кенг кўламли дастур амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берди.

Ўзаро ҳамкорликнинг амалий форматига ўтиш ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистон томони иштирокининг аниқ механизмларини ишлаб чиқишдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Белград ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни ривожлантириш, икки мамлакат авиакомпаниялари ўртасидаги ҳамкорликни, мумкин бўлган шериклик форматларини кенгайтириш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.

Учрашув якунида томонлар амалий мулоқотни кенгайтириш, тегишли тузилмалар ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш ва қўшма ташаббусларни амалга оширишга ўтишдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг