Валюта курслари 02/10/2025
$1 – 12084.10
UZS – 0.14%
€1 – 14197.61
UZS – 0.4%
₽1 – 146.72
UZS – 0.74%
Қидириш
Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш ҳолатлари сабабли 1 млрд сўмдан ортиқ жарималар қўлланилди

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш ҳолатлари сабабли 1 млрд сўмдан ортиқ жарималар қўлланилди

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш ҳолатлари сабабли 1 млрд сўмдан ортиқ жарималар қўлланилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пойтахтимизни озода сақлаш ҳар биримизнинг бурчимиз. Афсуски, айрим фуқаролар томонидан чиқиндиларни белгиланмаган жойларга ташлаш ҳолатлари кўп маротаба такрорланмоқда.

«Миллар» кўрсатуви жамоаси ўз объективини ушбу муаммо томон буриб, чиқиндиларни тартибсиз ташлаш оқибатларига алоҳида эътибор қаратди. Кўрсатув орқали фуқаролар озодаликка, масъулиятли бўлишга ва жарима жазоларидан эҳтиёт бўлишга чорланмоқда.

Белгиланмаган жойга чиқинди ташлаш ҳолларида фуқаролар биринчи марта огоҳлантирилиб, такрорий ҳолатларда эса МЖТКнинг 161-моддаси асосида жаримага тортилмоқда.

Йил бошидан буён 2075 та такрорий чиқинди ташлаш ҳолати аниқланиб, уларга нисбатан маъмурий чоралар кўрилган. Натижада, ундирилган жарималар миқдори 1 млрд 58 млн сўмни ташкил этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг