Беларусь Бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди
Беларусь Бош вазири Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Беларусь Бош вазири Александр Турчин ҳукумат делегациясига бошчилик қилган ҳолда Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди, деб хабар берди Беларусь ҳукумати матбуот хизмати.
Икки кунлик ташриф доирасида Тошкент шаҳрида Ўзбек–Беларусь ишбилармонлар кенгашининг тўртинчи мажлиси ҳамда бизнес-форум ўтказилиши режалаштирилган.
Ташриф дастури доирасида Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказилиши, шунингдек, бир қатор ишлаб чиқариш корхоналарига ташриф буюрилиши кўзда тутилган.
Бундан ташқари, томонлар Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев билан бўладиган учрашувда икки томонлама ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалаларини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.