Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Beeline АҚШда овозли ва GPRS-роумингни кенгайтирмоқда
Beeline АҚШда овозли ва GPRS-роумингни кенгайтирмоқда

Beeline АҚШда овозли ва GPRS-роумингни кенгайтирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- Йирик алоқа оператори “Beeline” Америка Қўшма Штатлари роумингида овозли ва интернет-мулоқот имкониятлари кенгайгани ҳақида хабар беради Бу борада “Viaero Wireless” компанияси билан ҳамкорлик ҳақидаги шартнома имзоланди.

Эслатиб ўтамиз, Beeline 2010 йилдан бошлаб Ўзбекистондаги етакчи роуминг-оператор бўлиб келмоқда. Beeline овозли роуминг хизмати дунёнинг 185 мамлакатида 489 та ҳорижий операторлар билан ишончли шериклик алоқалари туфайли тақдим этилган.

Beeline абонентлари GPRS-роумингдан, компания 372 маҳаллий уяли алоқа компаниялари билан ҳамкорлик қилаётган, дунёнинг 161 давлатларида фойдаланишлари мумкин. CAMEL-роуминг химати компания мижозларига 103 та дунё мамлакатларида 231 операторлар томонидан тақдим этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг