Валюта курслари 24/06/2025
$1 – 12410.99
UZS – -0.69%
€1 – 14237.89
UZS – -1.16%
₽1 – 158.38
UZS – -0.63%
Қидириш
Молия 24/06/2025 Beelab ва Anorbank Ўзбекистон digital-банк бозорида ҳамкор бўлди

Beelab ва Anorbank Ўзбекистон digital-банк бозорида ҳамкор бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Beelab, финтех компанияси ва Beepul тўлов сервиси ишлаб чиқарувчиси, рақамли банк Anorbank билан ўзаро англашув ва стратегик ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади.

Ушбу ҳамкорлик Beelabнинг банк секторидаги стратегик ҳамкорлари қаторини кенгайтиради ҳамда компаниянинг Ўзбекистоннинг етакчи молиявий институтлари билан ҳамкорликка очиқ бўлган технологик платформа сифатидаги мавқеини мустаҳкамлайди.

Ҳамкорликдан мақсад — технологик инфратузилмани бирлаштириш ва бутун мамлакат бўйлаб миллионлаб фойдаланувчиларга тақдим этиладиган рақамли молиявий маҳсулотларни яратишдир. Томонлар Anorbankнинг банк хизматларини Beepul экотизимига интеграция қилиш бўйича биргаликда ишлашни бошлайди.

Ҳамкорлик доирасида қўшма кобренд карталар чиқариш, банкнинг микрозаймларини Beepul иловаси орқали бериш ва қайтариш, шунингдек, Beepul фойдаланувчилари учун муддатли тўлов дастурларини ишлаб чиқиш режалаштирилган.

Лойиҳанинг биринчи босқичи 2025 йилнинг учинчи чорагида бошланади. Уни амалга ошириш устида Beelab ва Anorbankнинг қўшма мутахассислар жамоалари ишлайди.

“Биз Ўзбекистон фойдаланувчилари учун нақд пулсиз молиявий хизматларни янада хавфсиз, тез ва қулай қилишга интиламиз. Anorbank билан ҳамкорлик Beepul платформасини ривожлантириш ва мижозларимиз учун фойдали ечимлар яратишда янги имкониятлар очади”, — деди АЖ Beelab бош директори Анатолии Павлинов.

“Beelab билан ҳамкорлик биз учун мижозлар билан янги алоқа нуқталарини яратиш ва фаолият каналларини кенгайтириш йўлидаги муҳим қадамдир. Биз замонавий аудитория талабларига жавоб берадиган инновацион ечимларни жорий этиш орқали Anorbankнинг рақамли экотизимини ривожлантиришга интиламиз”, — дея таъкидлади Anorbank Бошқаруви раиси ўринбосари Анвар Сайдуллаев.

Меморандум томонларнинг Ўзбекистонда янги авлод қулай рақамли ечимларни яратиш учун финтех ва банк тажрибасини бирлаштириш имконини берувчи технологик ҳамкорликка интилишини акс эттиради. Бу ҳамкорлик онлайн тезкор ва хавфсиз тўловлар, харидлар ҳамда мобил қурилмаларда тўлиқ молиявий хизматлар кўрсатишни таъминлашга қаратилган.

Beepul сервиси ҳақида

Beepul - Ўзбекистон Республикасидаги 1000 дан ортиқ хизмат ва сервислар учун тўловларни амалга оширишда универсал ёрдамчи. Коммунал хизматлар, мобил алоқа, интернет, онлайн хизматлар учун тўловлар ва бошқа имкониятлар битта иловада ва мобил телефон экранига бир неча марта тегиниш орқали амалга оширилади. Beepul Ўзбекистоннинг барча мобил алоқа операторлари мижозларига карталар ўртасида бир зумда пул ўтказмалари, карта расмийлаштириш, микроқарз олиш, тўловларни бошқариш ҳамда барча операциялар учун BEEP-бонуслар ҳисобланадиган ноёб содиқлик дастурини таклиф этади. Beeline Узбекистанъдан автоматик тўловлар, бонус дастурлари ва махсус таклифлардан фойдаланинг. Beepul билан қулай, тез ва хавфсиз тўловларни амалга оширинг.

Beepul иловасини AppStore ва GooglePlay орқали юклаб олинг

Telegram: @beepuluzb

Instagram: @beepul.uz

Facebook: @beepul.uz

Anorbank ҳақида

Anorbank — Ўзбекистоннинг замонавий рақамли банки бўлиб, онлайн хизматларнинг юқори технологияси ва жисмоний бўлимлар қулайлигини ўзида мужассам этган. 2020 йилда ташкил этилган ушбу банк кенг қамровли молиявий хизматларни таклиф этади: пул ўтказмалари, микроқарзлар, омонатлар, банк карталари ва халқаро тўловлар. Мобил илова орқали осон бошқариш, шаффоф шартлар ва мижозга йўналтирилган ёндашув Anorbankни қулайлик, тезкорлик ва ишончлиликни қадрлайдиган инсонлар танловига айлантирмоқда.

Anorbank маҳсулотлари ва хизматлари ҳақидаги маълумотларни банкнинг расмий веб-сайти, мобил иловаси ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларидан олишингиз мумкин.

Реклама

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг