Валюта курслари 27/02/2026
$1 – 12136.57
UZS – -0.0%
€1 – 14318.73
UZS – 0.08%
₽1 – 157.70
UZS – -0.52%
Қидириш
BBC News Ўзбекистондаги қор қоплонлари ҳақида эпизод эфирга узатади

BBC News Ўзбекистондаги қор қоплонлари ҳақида эпизод эфирга узатади

BBC News Ўзбекистондаги қор қоплонлари ҳақида эпизод эфирга узатади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 28 февраль, шанба куни BBC телеканалида "Табиатни асрашдаги саргузаштлар: қор қоплонларини излаб" ("BBC News Adventures in Conservation: Searching for Snow Leopard") ҳужжатли фильми премьераси бўлиб ўтади. Фильм Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси кўмагида суратга олинган.

Лойиҳанинг янги сонида журналист ва бошловчи Микаэла Страчан Ўзбекистоннинг чекка тоғли ҳудудларига йўл олиб, ноёб қор қоплонининг изидан боради.

У Ҳисор давлат қўриқхонаси инспекторлари билан биргаликда фотоқопқонлар ўрнатиб, кам учрайдиган йиртқични муҳофаза қилиш учун муҳим маълумотларни тўплайди.

Фильм биохилма-хилликни асраш бўйича олиб борилаётган ишлар, етиб бориш қийин бўлган ҳудудлардаги мураккаб экспедициялар ҳамда ёввойи табиатни муҳофаза қилиш йўлида фаолият олиб бораётган инсонлар ҳақида ҳикоя қилади.

Премьера — 28 февралда, фильм, шунингдек, "BBC iPlayer" платформасида ҳам тақдим этилади. Картина Марказий Осиё тоғ табиатининг рамзи бўлган қор қоплонини асраш катта аҳамиятга эга эканлигини ёритиб беради.

Қор қоплони (илвирс) йўқ бўлиб кетиш арафасида турган, локал тарқалган тур сифатида Ўзбекистон Қизил китоби, Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN) Қизил рўйхати ва CITESнинг I Иловасига киритилган.

Тоғларнинг ўрта ва юқори қисмида, денгиз сатҳидан 2100-4500 метр баландликда яшайди. Асосан, тунлари фаоллашади, тоғ бўйлаб юқорига ва пастга доимий кўчиб юради. 21 йилгача умр кўради.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР