Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Байрам кунлари Тошкент метроси махсус жадвалга ўтади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Наврўз ва Рамазон ҳайити байрамлари муносабати билан Тошкент метрополитенида иш режимига вақтинчалик ўзгартишлар киритилади.
2026 йил 20 март куни поездлар ҳаракати одатдагидан бир соат олдин — соат 04:00 да бошланади.
Кейинги кунларда метрополитен иши қуйидаги жадвал асосида ташкил этилади:
20–21 март кунлари — шанба куни жадвали бўйича;
22–23 март кунлари — якшанба куни жадвали бўйича.
Йўловчиларга сафарларини режалаштиришда ушбу ўзгаришларни инобатга олиш тавсия этилади.