Валюта курслари 16/10/2025
$1 – 12233.67
UZS – 0.4%
€1 – 14233.88
UZS – 1.08%
₽1 – 154.84
UZS – 1.48%
Қидириш
Бахтиёр Саидов Римда Италия Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашди

Бахтиёр Саидов Римда Италия Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашди

Бахтиёр Саидов Римда Италия Бош вазири Жоржа Мелони билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Айни дамда Римда бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Италия Бош вазири Жоржа Мелонибилан учрашди.

“Бугун Римга ташрифимиз чоғида Италия Республикаси Бош вазири Жоржа Мелони Хоним Олиялари билан самимий ва мазмунли мулоқот ўтказдик.”, — деб таъкидлади ташқи ишлар вазири ўзининг Телеграм-каналида.

Томонлар Ўзбекистон-Италия стратегик шериклигидаги ижобий динамикани муҳокама қилдилар ва барча соҳаларда ҳамкорликни кенгайтиришга ўзаро интилишларини тасдиқладилар.

"Италия Европадаги Ўзбекистоннинг энг яқин ҳамкорларидан бири сифатида алоҳида ўрин тутади. Ишонч, дўстлик ва тараққиётга содиқлик тамойилларига асосланган шериклигимизни янада ривожлантиришда давом этамиз”, - деди Саидов.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг