Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 17/04/2025 Бахтиёр Саидов Қувайт Валияҳ шаҳзодаси билан музокаралар ўтказди

Бахтиёр Саидов Қувайт Валияҳ шаҳзодаси билан музокаралар ўтказди
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қувайт Давлати Валияҳ шаҳзодаси Жаноблари Шайх Сабоҳ Халид ал-Ҳамад ас-Сабаҳ билан учрашди.

Учрашув давомида Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номидан Қувайт Амири Жаноблари Шайх Мишал ас-Сабаҳ ва Валияҳ шаҳзодаси Жаноблари Шайх Сабоҳ ас-Сабаҳга самимий саломлар ва энг эзгу тилакларни етказди.

Томонлар мазмунли ва конструктив мулоқот олиб бориб, Ўзбекистон ва Қувайт ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболларини муҳокама қилдилар. Хусусан, савдо-иқтисодий, инвестицион ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Қувайт томонига мамлакатимизнинг минтақавий ташаббусларини қўллаб-қувватлаётгани учун миннатдорлик билдирди ҳамда халқаро ва минтақавий майдонларда шерикликни янада мустаҳкамлашга икки томонлама қизиқиш мавжудлигини тасдиқлади.

«Ўзбекистон икки томонлама муносабатларни ўзаро ишонч, ҳурмат ва умумий стратегик манфаатлар асосида сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш учун зарур саъй-ҳаракатларни амалга ошириш ниятида», — дея таъкидлади Бахтиёр Саидов ўзининг телеграм-каналида.

Учрашув ўзаро тушуниш ва дўстона муҳитда ўтиб, томонларнинг конструктив мулоқотни давом эттиришга бўлган интилишини яққол намоён этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР