Валюта курслари 22/08/2025
$1 – 12413.79
UZS – -0.42%
€1 – 14468.27
UZS – -0.34%
₽1 – 154.86
UZS – -0.36%
Қидириш
Ўзбекистон 21/08/2025 Бахтиёр Саидов Қатар Мудофаа вазири билан учрашди

Бахтиёр Саидов Қатар Мудофаа вазири билан учрашди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Қатар Бош вазири ўринбосари, мудофаа ишлари бўйича давлат вазири Шайх Сауд бин Абдулраҳмон бин Ҳасан бин Али Ол Соний билан учрашди.

Саидов ўзининг Телеграм-каналида Ўзбекистон ва Қатар барча соҳаларда, жумладан, мудофаа соҳасидаги ҳамкорликда мисли кўрилмаган даражадаги ўзаро ҳамкорликни намойиш қилаётганини таъкидлади.

Учрашувда томонлар тажриба ва билим алмашиш, минтақавий ва глобал муаммоларнинг кучайиши шароитида ҳаракатларни яқиндан мувофиқлаштириш масалаларини муҳокама қилдилар.

“Музоракараларимиз давомида стратегик шерикликни чуқурлаштириш, минтақаларимизда ва ундан ташқарида тинчлик, хавфсизлик ва фаровонликни мустаҳкамлаш йўлида биргаликда иш олиб бориш муҳимлигини таъкидладик.”, — деди вазир.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг