Баxtиёр Саидов “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги ташқи ишлар вазирларининг VI учрашувида иштирок этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Баxtиёр Саидов Олмати шаҳрида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” форматидаги ташқи ишлар вазирларининг VI учрашувида иштирок этди.
Тадбир давомида вазирлар минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, савдо ва ўзаро боғлиқликни кенгайтириш, шунингдек, умумий муаммоларни биргаликда ҳал этиш масалаларини муҳокама қилишди.
Баxtиёр Саидов Ўзбекистон қўшни давлатлар ва Хитой билан стратегик шерикликни чуқурлаштириш, ўзаро ишончни мустаҳкамлаш ва минтақада барқарор ривожланишга кўмаклашишга содиқ эканини таъкидлади.
«Учрашувда илгари сурилган ташаббуслар барча томонларнинг умумий равнақига хизмат қилишига қатъий ишончимиз комил», — деб таъкидлади Саидов ўзининг Telegram-каналида.
Шунингдек, у барча иштирокчиларга конструктив иштирок учун миннатдорлик билдириб, яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини қайд этди.