Бахтиёр Саидов Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан учрашди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Грузия Бош вазири Ираклий Кобахидзе билан учрашди.
Суҳбат чоғида ТИВ раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номидан самимий табрик ва эзгу тилакларни етказди.
Саидов Ўзбекистон билан Грузия ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда мисли кўрилмаган динамика ва ўзаро ишончнинг юқори даражаси билан ажралиб турганини алоҳида таъкидлади.
Олий ва юқори даражадаги мунтазам алоқалар, қўшма ташаббусларни амалга ошириш ва ҳамкорликнинг янги форматларини фаол излаш истаги туфайли икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилганини таъкидлади.
"Яқин келажакдаги кун тартибимиз аниқ мақсадларга йўналтирилган ва катта истиқболларни ўзида мужассам этган. Келгуси йилларда бу ижобий динамикани янада мустаҳкамлаб борамиз.", - деди Ўзбекистон ТИВ раҳбари.