Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Бахтиёр Саидов Доҳада Жейҳун Байрамов билан музокара ўтказди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ва Озарбайжон Республикаси ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот чоғида томонлар ўзаро муносабатларнинг жадал ривожланиши, минтақавий ва глобал аҳамиятга молик долзарб масалаларни муҳокама қилдилар, ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олдилар.
Бахтиёр Саидов икки давлат ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик алоқаларини янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган юқори ва олий даражадаги тадбирлар, қўшма ташаббусларни интиқлик билан кутаётганликларини алоҳида таъкидлади.