Валюта курслари 20/06/2025
$1 – 12559.26
UZS – -0.47%
€1 – 14413.01
UZS – -0.71%
₽1 – 160.17
UZS – -0.41%
Қидириш
Ўзбекистон 10/04/2025 Бахтиёр Саидов BlackRock билан Ўзбекистон тараққиётига инвестиция киритиш имкониятларини муҳокама қилди

Бахтиёр Саидов BlackRock билан Ўзбекистон тараққиётига инвестиция киритиш имкониятларини муҳокама қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Нью-Йорк шаҳрида Global Infrastructure Partners асосчиси, раиси ва бош ижрочи директори, шунингдек, BlackRock компаниясининг катта бошқарувчи директори Адебайо Огунлеси билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида томонлар турли соҳаларда барқарор инвестицияларга қаратилган ҳамкорликни чуқурлаштириш имкониятларини муҳокама қилдилар.

«Ўзбекистон инвестициялар учун қулай муҳит яратишга интилаяпти ва BlackRock’нинг тажрибаси бизнинг модернизация ва ўзаро боғлиқликни яхшилашга қаратилган стратегик мақсадларимизга тўлиқ мос келади», — деб таъкидлади Саидов ўзининг Telegram-каналида.

Вазир бундай ҳамкорлик минтақада трансформация қилувчи лойиҳаларни амалга оширишга қодир мустаҳкам шерикликка олиб келишига ишонч билдирди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг