Бахтиёр Саидов АҚШ вакиллари билан савдо ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Бахтиёр Саидов АҚШ вакиллари билан савдо ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов АҚШнинг савдо вакили Жеймисон Грир ҳамда АҚШ Экспорт-импорт банки президенти Жон Йованович билан самарали музокаралар ўтказди.
Учрашув давомида томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий кун тартибининг асосий устувор йўналишларини муҳокама қилдилар. Жумладан, ўзбек маҳсулотларининг Америка бозорига чиқиш имкониятларини кенгайтириш, инвестициявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва стратегик аҳамиятга эга соҳаларда қўшма лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, савдо жараёнлари самарадорлигини оширишга қаратилган амалий механизмлар ва барқарор иқтисодий ўсиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш масалалари муҳокама қилинди. Бу икки давлатнинг савдо ва инвестициялар соҳасидаги шерикликни янада мустаҳкамлашга бўлган интилишини акс эттиради.
Учрашув Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги иқтисодий алоқаларни ривожлантириш бўйича конструктив мулоқот ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш учун навбатдаги самарали майдонга айланди.