Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Баходир Тoшматов Ўзбекистон Миллий гвардияси қўмондони этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миллий гвардиянинг янги қўмондонини тайинлади.
Давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ, Баходир Тoшматов Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
У Рустам Жўраевнинг ўрнини эгаллади.