Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар белгиланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Банклар капиталининг монандлигига қўйиладиган талаблар тўғрисида”ги низом 2025 йил 28 октябрь куни Адлия вазирлигида 3697-сон билан рўйхатдан ўтказилди.
Низом банклар, шу жумладан микромолия банклари капиталининг монандлигига қўйиладиган талабларни белгилайди.
Банк фаолиятини амалга оширганига уч йилдан ошмаган банклар I даражали капиталининг миқдори банк устав капитали энг кам миқдорининг 70 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.
I даражали асосий капитал қуйидаги элементларни ўз ичига олади, жумладан:
қўшилган капитал – оддий акциялар жойлаштирилишида уларнинг номинал қийматидан юқори тўланган сумма;
тақсимланмаган фойда;
ўтган йиллардаги қопланмаган зарарлар ва жорий йил зарарлари.
Кредит таваккалчилиги банкнинг активлари ҳамда кредит таваккалчилиги мавжуд бўлган балансдан ташқари ҳисобварақлари, шу жумладан ҳосилавий инструментлар бўйича ҳисобланади.