Валюта курслари 31/07/2025
$1 – 12591.57
UZS – 0.73%
€1 – 14545.78
UZS – 0.51%
₽1 – 153.82
UZS – 1.22%
Қидириш
Дунё 23/07/2025 Бангладешда F-7 ўқув самолёти коллежга қулади: ҳалок бўлган ва ўнлаб яраланганлар бор

Бангладешда F-7 ўқув самолёти коллежга қулади: ҳалок бўлган ва ўнлаб яраланганлар бор

(сурат: defence.pk)

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида мамлакат Ҳаво кучларига тегишли F-7 BGI туридаги ўқув самолёти ҳалокатга учради. «Prothom Alo» портали ёзишича, ҳодиса юзасидан ёнғинга қарши хизмат маълумотларига кўра, бир киши ҳалок бўлган.

Камида 20 нафар киши, асосан талабалар, турли даражада тан жароҳатлари олган. Барча жабрланувчилар Миллий куйиқлар ва пластик жарроҳлик институтига етказилган.

Илк маълумотларга кўра, самолёт ҳавога кўтарилгандан сўнг бироз вақт ўтиб, Уттара туманида жойлашган коллежларнинг бири ошхонаси томига қулаган. Ҳодиса содир бўлган пайтда бино ичида дарслар бўлиб ўтаётган бўлган.

Ҳодиса жойида ёнғин ўчирувчилар ва қутқарув хизматлари иш олиб бормоқда. Авиаҳалокат сабабларини аниқлаш бўйича расмий тергов ишлари бошлангани ҳақида «ТАСС» агентлиги хабар берди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг