Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Баҳрайн 2025: Ўзбекистон делегацияси яна тўртта медални қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Баҳрайнда ўтаётган III Осиё ёшлар ўйинларининг бугунги баҳслари ҳам Ўзбекистон делегацияси учун муваффақиятли якунланди.
Ҳамюртларимиз кураш ва пенчак силат баҳсларида 3 та олтин ва 1 та бронза медалларини жамғаришди.
Кураш баҳсларида Мадинабону Каримова 52 килограмм, Шоҳжахон Ғолибов 83 килограмм вазнда, Нурислом Рўзибоев 63 килограмм пенчак силат баҳсларида олтин медалга сазовор бўлди.
Феруза Бозорова 55 кг вазндаги пенчак силат баҳсларида бронза медалига сазовор бўлди.